"Севилья" ярим финалда "Манчестер Юнайтед"га рақиблик қилади

УЕФА Европа Лигаси чорак финали доирасидаги "Вулверхэмптон" - "Севилья" учрашуви ўз якунига етди. Унда андалусияликлар Окампоснинг 87-дақиқадаги ягона голи эвазига инглиз клубини таслим этди. 

Шу тариқа, Хулен Лопетеги шогирдлари ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу босқичда уларни "Манчестер Юнайтед" кутиб турибди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. "Севилья" ярим финалда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Дендонкер огоҳлантирилди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Сусо ўрнига Мунир майдонга тушди.

  • 88'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Окампос ваниҳоят гол урди. Бурчакдан ўйинга киритиб берилган тўп якунда аргентиналикнинг бош билан берган зарбасига сабаб бўлди.

  • 85'

    Жордан ва Эн-Несири майдондан олинди. Уларнинг ўрнини Франко Васкес ва Люк Де Йонг тўлдирди.

  • 83'

    Бурчак зарбасидан узатилган тўпга Эн-Несири боши билан интилди. Унинг дарвозага йўллаган тўпи ҳимоядагилардан бирига тегди.

  • 80'

    "Вулвс" хавфли қарши ҳужумга ўтди. Ҳимоячилар сўнгги паллада вазиятни бартараф этишди.

  • 79'

    Адама Траоре ўрнига Диогу Жота майдонга тушмоқда.

  • 77'

    ПАААТРИИИСИУУУУ!!! Ажойиб сев. банеганинг ўзи жарима зарбасини амалга оширди. Португалиялик посбон эса уни моҳирлик билан қайтарди.

  • 75'

    Банега жуда ажойиб нуқтадан жарима ишлади. Хавфли стандард.

  • 73'

    Траоренинг қанотдан узатган тўпига Хименес зарба йўллай олмади.

  • 71'

    Моутиньо ўринга Нету майдонга тушди.

  • 70'

    Диего Карлосга тиббий ёрдам зарур.

  • 66'

    Сусонинг супер узатмасини Кунде боши билан дарвозага йўллади. Бироз ноаниқ. Иккинчи таймнинг энг хавфли вазияти шу бўлди, ҳозирча.

  • 62'

    Эн-Несери бир ўзи жарима майдончасига ёриб кириб, зарба беришнинг имконини топди. Патрисиу тўпни ушлаб олишга эришди.

  • 59'

    Окампос Жорданга ажойиб пас берди. Унинг зарбасини Дендонкер яхши блоклади.

  • 58'

    Эн-Несири узоқдан йўлланган пасга тезликда етиб келиб, таваккалига ичкаига узатди. Ҳеч ким йўқ, узатма ҳам ноаниқ чиққанди.

  • 55'

    "Севилья" яхши вазият яратди. Бир ҳаракат билан Невеш ортда қолдирилди. Узатилган тўп айнан португалга тегиб, ҳужум  барбод бўлди. Испанлар пенальти талаб қилишяпти. Йўқ, тўп оёққа теккандан сўнг қўлга бориб теккан ва тўп йўналиши дарвоза томонга эмасди.

  • 54'

    Хименес боши билан кучсиз зарба йўллади. Унга тўп етиб келишидан аввал жамоадоши офсайдда қолиб кетган.

  • 50'

    Қанотдан Банега жарима зарбасини амалга оширди. Окампос унга боши билан зарба йўллади. Аммо тўп дарвозага бормади. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

  • 49'

    Бурчакдан Регилон муваффақиятли узатма амалга ошира олмади.

  • 48'

    Бурчак тўпини "Вулвс" ҳимоячилари қайтариб юборишди. "Севилья" ҳужумни иккинчи темпда давом эттиради.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Танаффус. Ҳисоб 0-0.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 42'

    "Севилья" футболчисининг узоқдан йўллаган зарбаси Патрисиунинг қўлларига бориб тушди.

  • 40'

    Рауль Хименес ажойиб тарзда майдон марказида ҳимоячини доғда қолдирди. Бироқ кейинчалик Кунденинг ўзи уни зарарсизлантирди.

  • 37'

    Окампос кутилмаганда жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва айланиб олиб, зарба берди. У олис бурчакни мўлжалга олган эди. Бироқ тўп у хоҳлаганича айланмади.

  • 36'

    Винагре чап қанотдан олдинга интилди, унинг жарима майдони ичига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.

  • 33'

    Бурчак тўпида ҳам инглизларнинг қўли баланд келди.

  • 33'

    Банега ўнг қанотда икки футболчини чалғитиб, ичкарига тўпни узатди. Ҳимоячилар тўпга баландроқ сакради.

  • 30'

    Инглизлар бугунги беллашув учун қарши ҳужум тактикасини танлаган кўринади. Тўп назорати "Севилья"да, "Вулвс"нинг ҳужумлари эса тезкор ва хавфли.

  • 28'

    Моутиньо узоқдан зарба еришга қарор қилди. Аммо тўп у истаганидек йўналиш олмади.

  • 26'

    Эн-Несери кичик бўшлиққа эга бўлди ва бироз ўткир бурчакда эканига қарамай зарба берди. Ноаниқ.

  • 24'

    Окампос ўнг қанотдан узатилган тўпга зарба бериш учун отилди. Тўпга биринчи бўлиб Доэрти етиб келди. Лукас эса унга нисбатан қоидани бузди.

  • 21'

    Қанотдан узатилган тўпга Эн-Несири бош билан зарба берди. Аммо тўп бошга яхши ўрнашмади. 

  • 19'

    Хименес ўзига узатилган узун пасга етиб кела олмади.

  • 18'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда. 

  • 16'

    "Севилья" тўп назоратини ушлаб турибди. Улар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишни маъқул кўришмоқда.

  • 14'

    Патрисиу ҳам ажойиб тарзда жавоб қайтарди. "Севилья" футболчиси узоқдан кучли ва аниқ зарба берди.

  • 13'

    БУУНУУУУУУ!!! Пенальтини қайтарди. Хименеснинг зарбаси йўлини дарвозабон топди.

  • 11'

    Траоре ярим майдонни бир ўзи босиб ўтди. Тезликда ўтиб кетган футболчини Диего Карлос чалиб йиқитди. Ажойиб рейд.

  • 7'

    "Вулвс" футболчиси тиббий ёрдам олмоқда. Менимча, у ўйинни давом эттира олади.

  • 5'

    Иккала жамоа ҳам кескин ҳужумларни тўхтатишмаяпти.

  • 4'

    Моутиньо жарима зарбасини амалга оширди. Жамоадошларидан бири унга бош билан зарба берди. Тўп дарвоза тўрига юқоридан келиб тушди. Дарвозабон тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 2'

    Окампос ўйиндан ташқари ҳолатда. Унинг зарбаси гол бўлган тақдирда ҳам, инобатга олинмасди.

  • 1'

    Биринчи ҳужум "Вулвс"да. Траоре фаоллик эвазига Хименесга тўпни етказиб берди. Унинг зарбаси эса кучсиз чиқди. Дарвозабон учун муаммо йўқ эди.

  • 1'

    Ўйин бошланди! Жамоаларга омад тилаймиз.

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келиб улгуришди. Европа Лигаси мадҳияси янграб ўтди. Сардорлар тўпни ким ўйинга киритиб беришини аниқлаб олишди.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Европа Лигаси чорак финали бугун ўз якунига етади. Ушбу саҳифа орқали "Вулверхэмптон" - "Севилья" учрашувини кузатиб боришингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!