"Севилья"нинг афсонавий футболчиси вафот этди
"Севилья" клуби собиқ ҳимоячиси Марселино Кампаналь 89 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Ҳозирча унинг ўлими тафсилотлари ошкор этилмаяпти.
Маълумот учун, Кампаналь “Севилья” сафида 1950-1966 йилларда тўп сурган ва Испания чемпионатида 350 та ўйинда майдонга тушган. У “Депортиво”да ҳам ўйнаган. Испания терма жамоаси сафида эса 11 та ўйинда майдонга тушган.
Эътиборлиси, Кампаналь футболчилик фаолиятини якунлагач, ўзини енгил атлетикада синаб кўрган ва баландликка сакраш, узунликка сакраш, ядро улоқтириш, диск улоқтириш ва тўсиқлар оша югуриш бўйича Испания рекордини ўрнатган.
Фикрлар