Ads

  Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги марказий стадионда аёллар жамоалари ўртасида мамлакат чемпионатининг 3-давра ўйинлари ниҳоясига етди.

   Тур якунларига кўра, турнир жадвалини “Севинч-2” жамоаси бошқариб бормоқда. Қаршиликлар 9 ўйиндан 24 очко жамғарган ҳолда 1-ўринда боришяпти. Самарқанднинг “Динамо плюс” клуби 2-ўринни эгаллаб турибди. Улар ҳисобида 21 очко бор. Олмалиқнинг “АГМК W-2” жамоаси эса 3-ўринда. Олмалиқликлар 9 ўйиндан 9 очко жамғаришган.