Сехудо:"Ҳаммаси ёки ҳеч нарса"
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Генри Сехудо(16-3) Мераб Двалишвили(16-4) билан бўлажак жанг ҳақида гапирди.
Хусусан, Генри бўлажак жангда мағлуб бўлса, фаолиятини якунлашини таъкидлади.
“Жангимиз ғолиби чемпионлик жанги учун асосий давогарга айланади. Стерлингга ютқазаман деб ўйламаган эдим. Агар яна ютқазсам, катта эҳтимол билан жангдан воз кечишим керак. Айтмоқчиманки, бизда иш жуда қийин. Ўқув лагерлари, оила масъулияти – ҳаммаси мураккаб. Шунинг учун, бўлажак жангда мен учун ҳаммаси ёки ҳеч нарса", - деди Сехудо.
Эслатиб ўтамиз, Сехудо ва Двалишвили ўртасидаги қарама-қаршилик 17 февраль куни Анахайм шаҳрида, "UFC 298" турнири доирасида бўлиб ўтади.
Фикрлар