"Шабаб Ал Аҳли" - АГМК: Машарипов жамоасининг 3-голига ассистенлик қилди! (матнли трансляция)
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Осиё чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Шабаб Ал Аҳли" - АГМК учрашувини сайтимиз эътиборингизга матнли кўринишда ҳавола этади. Воқеалар ривожидан бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш кифоя.
- 90+5'

Учрашув якунланди! АГМК Машариповнинг ассистлари эвазига мағлуб бўлиб, гуруҳда сўнгги ўринга тушиб кетди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+1'

Алгассани Суҳайл ўрнига ўйинга қўшилди.
- 90+'

4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'

Аббасга сариқ карточка кўрсатилди.
- 87'

Бурчак тўпидан самара чиқара олмадик. Зарбага аниқлик етишмади.
- 86'

Уххххх! Автогол бўлиши мумкин эди, дарвозабон суперсейв намойиш этди!
- 84'
Машарипов жарима майдончаси ичига тўпни етказиб беради.
- 82'

Бу сафар Алҳашми.
- 80'
Вақт чўзилишлари давом этмоқда. Машарипов энди тўп билан.
- 77'

Рақиб аъзоси Алкамали майдонга ётиб олди ва жамоасингинг вақтни чўзишини таъминлади.
- 75'

"Шабаб"да ўзгариш: Карлос Эдуардо ўрнига Марзоқ ўйинни давом эттиради.
- 74'

Санжар Турсунов ўрнига Дилшод Жўраев ўйинга қўшилди.
- 73'

Рақиб дарвозабони майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Вақт чўзилиши...
- 72'

Алшҳашмида офсайд қайд этилди.
- 71'
Қоида бузилди.АГМК майдон марказида жарима тўпини ижро этади.
- 69'

Анчагина хавфли кўриниш олган ҳужумимиз офсайд сабабли якунланди.
- 66'
Ҳусниддин Ғофуровдан тушунарсиз ҳаракат. У ҳужумни давом эттириши мумкин эди, бироқ тўпни аутга чиқариб юборди.
- 64'
Дарвозабон Султонов яхши ўйнади. "Нойерчасига" олдинга чиқиб сўнгги ҳимоячи бўлиб берди.
- 62'
Миржалол Қосимов бош ҳакамга эътироз билдирди.
- 59'
Ваниҳоят зарба берилди, бироқ Жокичнинг бу зарбаси кутилганидек аниқ чиқмади.
- 57'
Рақиб жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан унумли фойдаланилмади. Жокич йиқилиб тушди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.
- 55'
Ҳимоячиларимизнинг фаол ҳаракати туфали Жокич биргина пас билан қулай имкониятга чиқариб юборилди, бироқ унга бирозгина тезлик етишмади.
- 53'
Ўйин назорати дубайликларда.
- 50'

АГМКда навбатдаги ўзгариш: Элвин Фортес ўрнига Санжар Жумабоев ўйинга қўшилди.
- 48'
Ҳисоб ўзгариши мумкин эди, бироқ бу сафар ҳимоячимиз хато қилмади.
- 46'

АГМК таймни 2 ўзгариш билан бошлади. Қосимов ўрнига Шоахмедов, гол муалифи Гадоев ўрнига Ҳусниддин Ғофуров ўйинга қўшилди.
- 46'

Иккинчи бўлим бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+3'

Биринчи бўлим якунланди. Бироз нафас ростлаб оламиз.
- 45+2'
Йўлдошев Машариповни қўполлик билан йиқитди. Жарима зарбаси.
- 45+1'
"Шабаб" таймни шу ҳисобда якунламоқчи. Ўйин чўзиляпти.
- 45+'

Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 43'

Дубайликларнинг 1-голи муаллифи Суҳайлга ҳам сариқ карточка кўрсатилди.
- 42'

"Шабаб"нинг бугунги ўйиндаги илк бурчак зарбаси Алҳашмининг бош билан йўллаган ноаниқ зарбаси билан якунланди.
- 41'

Санжар Турсунов қўпол фоли учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 40'
Майдон марказида Санжар Турсунов ўйин қоидасини бузди. Машарипов тўп билан.
- 38'
Жарима зарбасидан тўп ичкарига ошириб берилди, рақиб дарвозабонига нисбатан фол ишлатилди. Раҳмонов бироз туртилиб кетган экан.
- 36'
Фортеснинг кучли зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.
- 34'

АГМКда мажбурий ўзгариш. Аҳмадалиев ўрнига Сулаймонов майдонга тушди.
- 32'
Босим уюштирса бўлади. "Шабаб" ҳимоясида муаммолар бор, бундан фойдаланиш керак.
- 31'
АГМКнинг тезкор қарши ҳужуми ижрочи йўқлиги сабаб тугалланмай қолди.
- 29'

ГООООООООООООЛЛЛ!!! "Шабаб Ал-Аҳли" ҳисобни йириклаштирди. Машарипов ҳимоячининг хатосидан унумли фойдаланди ва шеригига тўпни узатди, тўп эса осонлик билан дарвозага жойлаб қўйилди.
- 26'
Ўйин темпи ўртача. Бизникилар хотиржам тўп суришмоқда.
- 24'
Ҳужумда фол ишлатилди. Сардор Раҳмонов ўйин қоидасини бузиб, рақибини йиқитди. Дарвозабон тўпни ўйинга киритади.
- 23'

Тайм экваторига келиб, назорат бизга ўтди. Босим уюштиряпмиз, барчаси жойида. Бурчак тўпини Қосимов ижро этади.
- 21'
Яхши ҳужум бўлиши мумкин эди, бироқ сўнгги узатма йўллана олинмади.
- 20'

Вакилларимиз воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 19'

Қосимов такрорий бурчак зарбасини ижро этди, Касьяннинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!
- 18'

Бурчакдан тўпни Қосимов ўйинга киритди, бирогқ ҳимоячилардан бири уни яна бир бор бурчакка чиқариб юборди.
- 17'
"Шабаб Ал-Аҳли" ўз жарима майдончаси яқинида фол ишлатди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.
- 15'

ГООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Гадоев! Жарима майдончаси ичидаги палапартиш вазиятдан унумли фойдаланилди ва Дилшод Аҳмадалиевнинг узатмаси Гадоевнинг голи билан якун топди! 2-1!
- 13'
АГМКнинг ҳужумлари 2-голдан сўнг бироз яхшиланди. Майдон марказида бизникиларга нисбатан фол ишлатилди.
- 11'

ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Бошқа исталган чемпионат бўлганида бу голнга қувончли таъриф бериларди. Бироқ бу чалқанча гол бизга қарши урилди! Начора, йигитлар бўшашмаймиз! 2-0!
- 8'
Жарима тўпи ишлаб олинди. Машарипов уни ижро этади.
- 7'

Бурчакдан тўпни АГМК аъзоси Миржалол Қосимов ўйинга киритади.
- 5'
"Шабаб"нинг голдан кейинги илк ҳужуми ҳам хавфли чиқди. Бироқ бу сафар голдаги каби ҳимоячилар хатога йўл қўйишмади.
- 4'

ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Шабаб Ал-Аҳли" учрашувда ҳисобни очмоқда! Тезкор гол муаллифи Ҳариб Абдалла Суҳайл. 1-0!
- 2'
АГМК ўйинни ҳимояда бошлади. "Шабаб"нинг ҳужумлари хавфли бошланмоқда.
- 1'

Учрашув бошланди!



Комментарии