"Шабаб Ал-Аҳли" - "Ал-Наср": 1:1! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Ҳамюртларимиз тўп сурувчи "Шабаб Ал-Аҳли" клуби ҳамда "Ан-Наср" жамоалари ўртасидаги БАА Президенти Кубоги финал баҳсига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

90+5Учрашув якунланди! "Шабаб Ал-Аҳли" БАА Президенти Кубогига эга чиқди. Эътиборингиз учун раҳмат!

90+3 goal.png ГООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Картабия имкониятдан унумли фойдаланди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди!

90+2 penalty.png Пенальти! Бош ҳакам "Ал-Наср" дарвозасига пенальти белгилади! Сўнгги дақиқаларда "Шабаб Ал-Аҳли" ғалабани илиб кетиши мумкин!

90+add_time.png Бош ҳакам ўйинга 4 дақиқа вақт қўшиб берди.

89' Ўйинни экстра-таймларда ҳам кузатиб борамиз шекилли...

84' Кетма-кет ҳужумлар "Шабаб" аъзолари томонидан уюштирилмоқда, бироқ улардан ҳозирча наф чиққани йўқ.

82'goal.png ГООООООООООООЛЛЛ!!! "Ал-Наср" ҳисобни тенглаштирди! Абед Меҳди гол муаллифи!

76'subs.png Ҳассан Мажид ўрнига Ал Нақби ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилади.

73'subs.png  Муҳаммед Ҳусаин ўрнига Ҳамис ўйинга қўшилди.

72' Тўп назорати бўйича кичик устунлик "Шабаб Ал-Аҳли" томонида.

70'subs.png Навбатдаги ўзгариш: Валентини Габриел ўрнига Балооши Абдулла ўйинни кучайтириш учун майдонга тушди.

68'subs.png "Ал-Наср"да ўзгариш: Фардан Абдулла ўрнига Каику де Силва ўйинга қўшилди.

66' Дубайликлар устунликни секин-аста ўз қўлига олди.

64' Машариповнинг жарима майдончаси чизиғи устидан берган кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди! Ажойиб сейв!

62'yellow.png "Ал-Наср" аъзосига сариқ карточка кўрсатилди. Палапартиш вазиятда унинг кимлигини ҳам илғаб олиш қийин бўлди. У Таглиабу экан.

60' Устунлик секин-аста "Ал-Наср" томонга ўтмоқда. Ҳисобни тенглаштириб олиш уларнинг айни дамдаги асосий мақсади.

57' Ҳамробеков рақиби билан тўқнашиб кетди. Бош ҳакам дубайликлар фойдасига жарима зарбаси белгилади.

56'corner.png "Шабаб Ал-Аҳли" бурчак тўпига эга чиқди. Жалолиддин Машарипов тўпни ўйинга киритиб беради.

54' Тўп майдон марказида бўлиб қолмоқда. Иккала клуб ҳам бехато ўйнашга ҳамда рақибни ўтказиб юбормасликка уринишмоқда.

51' Ўйин бир темпда давом этмоқда. Жамоалар тўп учун майдоннинг ҳар бир қарич ерида кураш олиб бормоқда.

49' Хавфли вазият юзага келмади. Позицион ҳужум юзага келиши мумкин.

48'corner.png Бурчакдан тўпни ўйинга меҳмонлар киритиб беради.

47'goalkeeper.png  Иккинчи бўлимни тезкорлик билан бошлаб олган "Ал-Наср" ҳужумини хавфли зарба билан якунлади, дарвозабондан сейв.

46'swist.png Иккинчи бўлим бошланди!

45' Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

45'swist.png Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

44'goal.png ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Шабаб Ал-Аҳли" ҳисобни очди! Федерико Картабия гол муаллифи. "Ал-Наср"нинг хатоси ўзига қимматга тушди!

43'penalty.png Пенальти! "Шабаб Ал-Аҳли" фойдасига!

43' Ўнг қанот ўта фаол. "Шабаб"га бу устунлик бериши мумкин.

40' Жарима зарбалари сони бўйича устунлик "Ал-Наср"да.

38' Ўйин устунлиги энди "Шабаб Ал-Аҳли" томонга кўчди. Майдон марказида тўп учун кураш кучли.

36'corner.png Бурчак тўпини Машарипов ўйинга киритиб берди, хавфли вазият, бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида.

34'goalkeeper.png Дарвозабон Носир Мажид жамоасининг жонига оро кирди, унинг маҳорати ҳозир "Шабаб"ни голдан сақлаб қолди!

31' Ҳимоячиларнинг фаол ҳаракатлари боис тўп узоқлаштирилди. Дубайликлар позицион ҳужум уюштиришда давом этади.

30'corner.png Бурчакдан тўпни "Ал-Наср" аъзоси ўйинга киритиб беради.

28' Ўйинда ҳозирча тенглик. Жамоалар турли жабҳаларда бир-биридан ўзишга ҳаракат қилмоқда, тўп назорати бўйича устунлик "Шабаб Ал-Аҳли"да, зарбалар бўйича устунлик "Ал-Наср"да.

26' Жарима майдони ташқарисидан туриб берилган зарбага аниқлик етишмади. Тўпни "Шабаб" дарвозабони ўйинга киритади.

24' Машариповга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси.

23'goalkeeper.png Бурчакдан тўп ҳаволатиб узатиб берилди, бош билан берилган зарбани эса дарвозабон Носир Мажид қийинчилик билан бартараф этди.

22'corner.png "Ал-Наср" ҳам бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. Дубайликлар жарима майдони ичида палапартиш вазият.

20'corner.png Бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келмади. Қарши ҳужум кўришимиз мумкин.

19' "Шабаб Ал-Аҳли"нинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми бурчак зарбаси билан якунланди.

17' Номинал меҳмонлар жарима майдончаси яқинида фол ишлаб олишди. Хавфли жарима зарбаси бўлиши мумкин. Маълумот учун, улар ҳали биронта аниқ зарба йўллашгани йўқ.

15' Майдон марказида "Ал-Наср" футболчилари позицион ҳужум уюштириш билан банд. Рақиб хатоси пойланмоқда.

13' Ҳамробековнинг узатмасидан сўнг "Шабаб" аъзоси тўпни дарвозага йўллади, дарвозабон қийинчилик билан тўпни қайтарди.

11' Яққол устунлик дубайликларда. Тўп назорати 65:35!

9' "Ал-Наср"нинг илк уюштирган ҳужуми ноаниқ зарба туфайли чиппакка чиқди. Дарвозабон тўпни ўйинга киритиб беради.

7' карлоснинг зарбасига аниқлик етишмади.

5'goalkeeper.png Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумни Машарипов зарбаси билан якунлади, дарвозабондан ажойиб сейв!

3' "Шабаб Ал-Аҳли" илк дақиқаларни устунлик билан бошлади. Қанотлар фаол.

1'swist.png Учрашув бошланди!

0' Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Мадҳия янгради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!