"Шабаб Ал-Аҳли" ўз уйида ғалаба қозониб, пешқадамга айланди. Азиз Ғаниевдан чиройли гол (видео)

БАА чемпионати 17-туридан ўрин олган "Шабаб Ал-Аҳли" - "Ад-Дафра" учрашуви ниҳоясига етди. Унда майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, Азиз Ғаниев узоқ масофадан йўллаган зарбаси орқали дарвозани ишғол этди. Иккинчи бўлимда Картабия орадаги фарқни иккитага етказди.

Ушбу ғалаба натижасида дубайликлар очколари сонини 36 тага етказиб, пешқадамга айланиб олди. Қуйида легионеримизнинг голини томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!