Шаҳбоз Абдуҳакимов ММА бўйича жаҳон чемпиони!
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида ММА бўйича ўсмир-ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати қизғин паллага кириб бормоқда. Маълум қилганимиздек, чемпионатнинг илк кунида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишган эди. Турнирнинг иккинчи кунида янабир вакилимиз олтин медалга эга чиқиб, жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди. Ўсмирлар ўртасида 44 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳбоз Абдуҳакимов барча рақибларини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади. Шу тариқа делегациямиз ҳисобида ҳозирча 5 та медаль бўлди. Турнир давом этмоқда ва биз янада кўпроқ медаллар қўлга киритилишини тилаб қоламиз.
Маълумот учун, Шаҳбоз Абдуҳакимов Андижон вилоятида таваллуд топган ва таниқли мураббий Жаҳонгир Қорабоев, Сарварбек Исақов ва Жасурбек Содиқовларнинг шогирди ҳисобланади. Шунингдек кеча жаҳон чемпионлигига эришган Муҳаммадсафо Ҳўжамиёров ҳам айнан ушбу мураббийлар қўл остида машғулотлар олиб боради.
Фикрлар