Шаҳбоз Эркинов "Андижон"да!
Про лигага тушиб кетган “Андижон” клуби Виктор Кумиков бошчилигида мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Жамоани яна Суперлигага қайтариш асосий вазифага айлангани сабабли таркиб ҳам шунга мос равишда кучайтирилиши кўзда тутилган.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, бугун 36 ёшли тажрибали ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов “Андижон” машғулотларига қўшилади. У ўтган мавсумда “Бунёдкор” сафида Суперлигада 20 та ўйинда майдонга тушиб 2 та гол урди. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса 5 та беллашувда 1 бор гол муаллифи бўлди.
Эркинов фаолияти мобайнида кўплаб клубларда ўйнашга улгурган. Жумладан, “Пахтакор”, “Сўғдиёна”, “Шўртан”, “Насаф”, “Олмалиқ”, “Навбаҳор”, “Машъал”, “Бухоро”, “Қўқон-1912” сингари клубларда тўп сурди. Қолаверса, Эроннинг “Пас” жамоасида ҳам фаолият олиб борган. Охирги икки йилни “Бунёдкор” учун ўтказди.
Эркинов “Андижон” раҳбарлари билан келишувга эришадиган бўлса, бу йилги чемпионатни про лигада ўтказади.
Бундан ташқари, “Андижон” сафига дарвозабон Хуршид Хўжаев ҳам таклиф қилинганини қўшимча қилиб ўтиш даркор.
Фикрлар