Шаҳбоз Жўрабеков "Навбаҳор"га ўтадими?

BEPUL PROPAN

Аввалроқ, "Сўғдиёна" ҳимоячиси Шаҳбоз Жўрабеков "Навбаҳор"га ўтаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Футболчи SPORTS.uz сайтига берган интервьюсида бу ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Иншаалоҳ, фаолиятимни Суперлигада давом эттираман. Нафақат "Навбаҳор", балки бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлмоқда.

Ҳозир озроқ дам олиб, уйда отам билан маслаҳатлашаман. Ҳар ҳолда, отам ҳам профессионал футболчи бўлган. Декабрь ойида янгилик бўлади, Худо хоҳласа", - деди Жўрабеков.

Маълумот ўрнида, Шаҳбоз ўтган мавсум Суперлиганинг 25 ўйинида 2 гол ва 4 ассист муаллифига айланган.

Comments

You must be logged in to commet!