Шаҳбоз Умаров БАТЭдаги дебют голини киритди (видео)

Бугун Беларусь Олий лигасида 1-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган БАТЭ жамоаси айни дақиқаларда ўз майдонида "Слуцк"ни қабул қилмоқда.

Ортда қолган 40 дақиқадан сўнг мезбонлар 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. Эътиборлиси, ҳозирча ягона бўлиб турган голга айнан Умаров муаллифлик қилди. Бу унинг борисовликлар сафида расмий учрашувда киритган дастлабки голи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар