Шаҳбоз Умаров Беларусь кубоги финалида ўйнайди

Кеча Беларусь кубоги ярим финалидан ўрин олган иккинчи ўйин бўлиб ўтди. Борисовнинг БАТЭ жамоаси сафарда "Торпедо-БелАЗ"га қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров меҳмонлар сафида 64-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Биринчи учрашувда қўлга киритилган ғалаба (4:1) эвазига "сариқ-кўклар" финал йўлланмасига эга чиқишди. Ҳал қилувчи учрашувда Виталий Жуковский шогирдлари "Шахтёр"ни мусобақадан чиқариб юборган "Ислочь клубига қарши майдонда саф тортади.

БАТЭ ҳамда "Ислочь" жамоалари ўртасидаги Беларусь кубоги финали 23 май куни Гомель шаҳридаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!