Шаҳбоз Умаров гол киритди, Суперкубокни эса Убайдуллаевнинг жамоаси қўлга киритди
Бугун Беларусь Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтди. Шаҳзод Убайдуллаев фаолият олиб борадиган Беларуснинг амалдаги чемпиони - "Шахтёр" жамоаси яна бир ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров тўп тепадиган БАТЭ клуби билан Суперкубок учун баҳс олиб борди.
"Минск" стадионида кечган учрашувнинг асосий вақтида ғолиб аниқланмади (0:0) ва мусобақа регламентига мувофиқ пенальтилар сериясига мурожаат этилди. "Футбол лотереяси"да эса омад солигорскликларга кулиб боқди (5:4) ва жамоа ўз тарихида илк марта Беларусь Суперкубогини қўлга киритди.
Убайдуллаев беллашув қайдномасидан ўрин олмади. Умаров эса 63-дақиқада захирадан майдонга тушиб, ҳал қилувчи пенальтилардан бирини аниқ амалга оширди. Шу тариқа, "кончилар" ўз тарихида илк бор Суперкубок ғолиби бўлди.
Фикрлар