Шаҳобиддин Эгамов ва Эрали Бойқобиловда ғалаба, Бобур Абдулазизов эса кутилмаганда мағлубиятга учради!

  • 11.04.2026 22:03
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида "IBA Nomand" турнири бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, ҳозиргина ҳамюртларимиз иштирокидаги жанглар якунланди.

Вакилимиз Шахобиддин Эгамов очколар бўйича қозоғистонлик Эрнар Ҳусаиновни таслим этди. Эрали Бойқобилов эса ҳакамлар қарорига кўра тожикистонлик Сафарали Ражабовдан устун келди.

Афсуски, спортчимиз Бобур Абдулазизов 1-раундда қоши ёрилиб кетгани туфайли жангни давом эттира олмади ва ғалаба унинг рақиби – қозоғистонлик Канат  Кулмагометовга берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!