Падидех Хорасан

    ОФК ЧЛ "B" гуруҳи 6-тур

    23/09/2020, 23:00

    0
    :
    1
    Тугади

    Пахтакор

    • Jaloliddin Masharipov 65'
    45'
    90'

    • 90'

      Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

    • 90+'

      Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

    • 85'

      Машариповнинг узатмасидан сўнг Собиржоновнинг ўйлаган нарсаси чиқмади. Тўп йўқотилди.

    • 83'

      Ўйин охирида ҳар иккала жамоа темпни тушириб юборди. Жамоалар ташқаридаги воқеалардан хабар топган, чоғи.

    • 80'

      Машариповнинг олисроқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

    • 78'

      Фарамарзи ўрнига Асадабади майдонга тушди.

    • 77'

      Собиржонов Черан ўрнига майдонга тушди.

    • 76'

      Жафарига сариқ карточка.

    • 74'

      Эронликларнинг жарима зарбаси бесамар кетди.

    • 73'

      Комилов сариқ карточка олди.

    • 71'

      Сидиқовнинг паси ноаниқ кетди. "Пахтакор" ҳужуми тўхтатилди.

    • 69'

      Халатбори ўрнига Меҳрабан майдонга тушди.

    • 68'

      Садеги сариқ карточка олди.

    • 67'

      Кримец ўз ўрнини Садриддин Абдуллаевга бўшатиб берди.

    • 65'

      ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Машарипов ваниҳоят ҳисобни очмоқда. Сидиқовнинг узатмаси тўғри Жалолиддиннинг бошига келиб тушди.

    • 63'

      Сергеевнинг узатмасини ҳимоячи жарима майдони ичкарисига ўтказмади. 

    • 59'

      Машариповнинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.

    • 57'

      Исмоиловнинг узатмасини Черан дарвозага аниқ йўллай олмади.

    • 55'

      "Пахтакор" шунчаки тўпни назорат қилмоқда.

    • 50'

      Тайм аввалида вакилларимизда биратўла 3 та ўзгариш. Алижонов ўрнига Комилов, Ҳамробеков ўрнига Козак ва Ҳамдамов ўрнига Сидиқов майдонга туширилди.

    • 49'

      Машариповнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди.

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди.

    • 45'

      Танаффус.

    • 45+'

      Неъмати сариқ карточка ишлаб олди.

    • 45+'

      Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

    • 45'

      Халатбори ҳакамга ортиқча эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

    • 44'

      Халатбори майдонда ўтирибди. Жароҳат олган кўринади.

    • 41'

      Халатборининг айланма зарбаси олдида Суюнов ожиз эди. Яхшиямки, бироз ноаниқ.

    • 40'

      Алижоновнинг жарима майдони марказидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

    • 39'

      Ўйинда темп анчайин пас.

    • 36'

      Содиқига ҳам шифокорлар ёрдами керак бўлди. 

    • 34'

      "Шаҳр Ходро" футболчиси тиббий ёрдам олмоқда.

    • 32'

      Чераннинг жарима майдони марказидан берган зарбаси ноаниқ кетди. Қулай имконият бой берилди.

    • 31'

      Таҳеран сариқ карточка ишлаб олди.

    • 28'

      Ҳамдамовнинг голи инобатга олинмайди. Футболчимиз кичик офсайдда қолиб кетган.

    • 27'

      Эронликлар посбони тўпга чиқишда кичик хатога йўл қўйди. Унинг муштлари билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

    • 24'

      Алижоновнинг узатмаси ўтмади.

    • 22'

      Чераннинг бош билан берган ўта хавфли зарбасини ҳимоячи чизиқ устидан қайтариб юборди.

    • 18'

      "Шерлар"нинг ҳужуми "Шаҳр Ходро" ҳимоячилари томонидан осонгина қайтарилди.

    • 17'

      Вакилларимиз кўпроқ тўпга эгалик қилиш орқали ҳаяжондан қутулиб олмоқчи бўляпти. Аммо ҳужумлар ҳам керак.

    • 15'

      Суюновдан супер сейв. Эронликларнинг жарима зарбаси анча хавфли чиқди. Ҳимоя қайерга қараяпти?!

    • 12'

      "Пахтакор" бурчак зарбасини амалга оширди. Жарима майдони ичидагилар зарба бера олмади.

    • 9'

      Жамоамиз аввало, хотиржамликни қўлга олиши лозим. Бироз хавотир сезилмоқда.

    • 6'

      Исмоиловнинг яна бир хатоси Халатборига голли имконият тақдим этди. Хайриятки, тажрибали футболчи мўлжалда адашди.

    • 6'

      Машариповнинг узатмасидан сўнг Исмоилов тўпни ўзига бўйсундира олмади. Ҳамробековнинг зарбаси ноаниқ кетди.

    • 4'

      Вакилларимиз дастлабки дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишмоқда.

    • 2'

      "Шаҳр Ходро" дастлабки дақиқадан яхши стандарт ишлаб олди. Ижро кўнгилдагидек чиқмади.

    • 1'

      Ўйин бошланди.

    • 0'

      Жамоалар майдонга тушиб келишди.

    • 0'

      Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Фикрлар

    Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
    &
    Shaymardonov Nurbek Nasimovich
    23/09/2020 23:46
    shu yil Pahtakor zur shans. keyingi yil bunday selabi kamandala tushmaydi. keyin bahtiga. Al Hilol musobadan chetka chiqsa shunchaki omad bilan ham guruhdan chiqadi. shu yil sahal bulsa ham uz retingni kutarib olsa yahshi bulardi. tugri Nasaf borgan. 4 uringacha qiyin. yoki ulim guruhdan. 10 achko olib ham chiqolmovdi Nasaf. ayni Pahtakorga imkoniyat bor hozir. balkim keyingi uyinlarga Pahtakorni uyinni ochilib ketar