Шаҳрам Ғиёсов Анталия шаҳри ҳокими билан учрашди

  • 15 сентябрь, 2019, 12:10
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, кеча, Шаҳрам Ғиёсов туркиянинг Анталия шаҳрида ўзининг биринчи халқаро мастер-класс намойишини ўтказди. Мазкур сафар давомида профессионал боксда ғалабали одимини давом эттираётган боксчимиз, расмий учрашувларда ҳам иштирок этган. У Анталия шаҳри ҳокими қабулида бўлиб, спортга оид бир қатор масалаларда суҳбат қурган.

 “Анталия ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Аввало,илиқ қабул ҳамда биринчи халкаро мастер - классимга руҳсат ва ёрдам берганлиги учун катта рахмат. Суҳбат мобайнида ёшлар спортини ривожлантириш каби масалалар муҳокама килинди. Тез орада янгиликлар бўлади”,- дея, боксчимиз ўзининг интернет тармоғидаги шаҳсий  саҳифаларига ёзиб қолдирган.

70415711_1100872570122932_4135210270823809024_n_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!