Асосий мазмунга ўтиш

Шаҳрам Ғиёсов чемпионлик камари учун жанг қилади!

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

23 май куни Мисрда профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади

23 май куни Мисрда профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Эътиборлиси, унда таниқли чарм қўлқоп устамиз Шаҳрам Ғиёсов ҳам иштирок этиб, англиялик Жек Кэттераллга қарши рингга кўтарилади.

"Бир қадам қолди. Жангим 23 май куни Мисрда жаҳон чемпионлиги учун ўтказилади. Рақибим - англиялик спортчи. Унинг ҳисобида 24 та жанг - 22 та ғалаба бор. Бир ярим ой давомида Анталияда машғулотларим бўлиб ўтади. Ундан кейин Мисрга учиб кетаман!" - деди боксчимиз.

Эслатиб ўтамиз, Ғиёсов ҳозирга қадар проф рингда 17 та баҳс ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (10 таси муддатдан аввал).

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ