Шаҳрам Ғиёсов: Ҳаваскор боксдаги фаолиятимни армонсиз якунламоқчиман

  • 11 декабрь, 2019, 18:05
  • 0
  • Бокс

Шаҳрам Ғиёсовнинг Токио Олимпиадасида иштирок этиши борасида жуда кўп шов-шувлар кўпаймоқда. Шунинг учун, бу борада ўзи билан алоқага чиқиб, бу қанчалик ҳақиқат эканлигига ойдинлик киритдик.

- Ҳа, бу гапларда "жон" бор. Яқинда ўқув-машғулот йиғинларида ҳам иштирок этдим. Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Пўлатовнинг ўзи чақириб, ушбу Олимпиадада иштирок этиб, кумуш медални олтинга айлантириш вақти келганлигини айтди. Менга бўлган шундай юксак ишонч учун ўз ўрнида  миннатдорчилик билдираман. Албатта, ҳали вақт бор, ўшанга қадар ҳам менга ишонч билдирилса, шубҳасиз тайёрман. Агар, профессионал боксдаги фаолиятимни давом эттираверишимни билдирсалар, бундан ҳам хафа бўлмайман. Бироқ, ҳаваскорга қайтиб, ватанимиз учун олтин медални олиб келмоқчиман ва армонсиз ушбу йўналишдаги фаолиятимни якунлаш истагидаман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!