Шаҳрам Ғиёсовнинг қачон Тошкентга қайтиши маълум
Ads

Профессионал боксда ёрқин фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов юртимизга қайтиб келмоқда. Боксчимиз 29 август куни Москва - Тошкент йўналиши орқали соат 14:10 да пойтахтимизга қайтиб келади. 

Эслатиб ўтамиз, енгилмас Шаҳрам 25 август куни Мексикада ўзининг профессионал боксдаги тўққизинчи жангини колумбиялик Дарлейс Пересга ўтказган ва рақибини 30 сониядаёқ нокаутга учратган эди.