Шаҳрихон мезбонлик қиладиган катта жанг оқшоми олдидан Face To Face маросими ўтказилди (фотогалерея)

  • 11 июль, 2022, 09:40
  • 0
  • MMA

Бугун Андижон вилоятининг Шаҳрихон шаҳрида Қирғизистоннинг WEF ҳамда PFC ҳамкорлигида катта жанг кечаси ташкил этилади.

Мазкур жанг оқшомининг асосий тўқнашувида Нурсултон Рўзибоевнинг укаси Машрабжон Рўзибоев қозоғистонлик Руслан Серикпуловга қарши октагонга кўтарилса, 2-марказий жанг K-1 йўналишида юртдошимиз Мавлонбек Қаҳҳоров Озарбайжон вакили Мехди Айвазов билан жанг қилади.

Кеча, ўзига хос Face To Face маросими ташкил этилди. Ушбу тадбирдан сара фотоларни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!