Шакира эрини Лондонга кетишга кўндириб, Фабрегасни хурсанд қилмоқчи
Ads


Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Херард Пике Лондон клубларидан бирига ўтиши мумкин. Don Balon нашрининг маълум қилишича Испания терма жамоаси аъзосининг турмуш ўртоғи Шакира Каталония пойтахтидаги ҳаётдан бироз зериккан ва эридан Англияга кўчиб ўтишни сўраган. 

Агарда бу трансфер амалга ошадиган бўлса ҳаммадан ҳам кўпроқ "Челси" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас қувониши табиий, чунки Пике ва Фабрегас яқин дўст ҳисобланишади.

Аввалроқ Пике ва Шакира "авария"га учрашгани ҳақида хабар берган эдик.