“Шапекоэнсе” клуби логотипида 2та юлдзузча пайдо бўлди (Фото)
Ads

Бразилиянинг авиахалокатга учраган “Шапекоэнсе” клуби логотипида 2та юлдзузча пайдо бўлди.

Клуб расмий “твиттери”нинг хабар беришича, логотипнинг юқори қисмидаги катта юлдуз 2016 йилги Копа Судамерикан чемпионлиги белгиси бўлса, марказдаги кичик юлдузча халок бўлган жамоа вакилларининг хотираси рамзидир.

Эслатиб ўтамиз, 28 ноябрь куни жамоа Копа Судамерикан финалининг дастлабки учрашувини ўтказиш учун Колумбияга кетаётганда авиахалокатга учраган эди.