Шарабутдин Магомедов: "Энди мен ҳам UFC қирғоқларидаман. Октагон эса менинг кемам"
Россиялик UFC жангчиси Шарабутдин Магомедов ўрта вазнда собиқ чемпион Исраэль Адесаньяга қарши жанг ўтказишни хоҳламоқда.
"Кикбоксинг билан шуғулланган пайтларим ҳам рақобатчим бўлган Адесаньяни тақиб этардим. Кейин у ММА га ўтди.Энди мен ҳам UFC қирғоқларидаман. Октагон эса менинг кемам. Тўғри, Исраэль кучли зарбага эга бўлиши мумкин, аммо мен "стойка" да ундан анча кучлиман. Промоушен хоҳласа,Хитойда ҳам, Саудия Арабистонида ҳам жанг қилишга тайёрман. Агар Адесанья мен билан тўқнаш келишни истамаса,тезроқ фаолиятини тугатиши зарур", - деди "қароқчи".
Эслатиб ўтамиз, 26 октяьрь куни ўтказилган "UFC 308" турнирида Шарабутдин Магомедов 2-раундда Армен Петросянни ажойиб тарзда нокаутга учратди.
Фикрлар