Шариф Ҳалилов – икки карра Паралимпия ўйинлари совриндори!
Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида -100 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шариф Ҳалилов Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг бронза медали учун бразилиялик Тенерио да Силвага қарши татамига чиқди.
“Олтин очколар”га қадар давом этган баҳсда ҳамюртимиз иппон баҳоси билан тажрибали рақибини мағлубиятга учратди ва бронза медалга сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Шариф Ҳалило 2012 йил Лондонда бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлган эди.
Ушбу ғалабадан сўнг делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 12 тага етди: 4 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза.
Фикрлар