"Шаржа" Отабек Шукуров билан янги шартнома имзолади
"Шаржа" ярим ҳимоячи Отабек Шукуров билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати эълон қилди.
Манбанинг хабарига кўра, шаржаликлар легионеримиз билан битимни 2023 йилгача узайтирди. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йил охиригача мўлжалланган эди.
Шукуров 2018 йил "Бунёдкор"дан "Шаржа" сафига кўчиб ўтган. Футболчи жами 71та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган ҳамда 5та голга ассистентлик қилган.
Аввалроқ, матбуотда Шукуров жамоасини ўзгартириши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар