Шарофетдинов кубок баҳсларида ўзини кўрсатди
Ads

Дилшод Шарофетдинов фаолият олиб борадиган Малайзиянинг “Т-Тим” жамоаси кеча мамлакат кубоги доирасида “Матрикс” клубига қарши баҳс юритди.

4:1 ҳисобида “Т-Тим”нинг ғалабаси билан ниҳоясига етган ўйинда ҳамюртимиз доимгидек 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва жамоасининг голлларидан бирига муаллифлик қилди.

Малайзия Кубоги

“Т-Тим” – “Матрикс” 4:1

Голлар: Иброхим Асрол(25), Амирзафран(40), Дилшод Шарофетдинов(49), Фахурази(80) – Низом(78).