Шарофиддин Лутфуллаев ЖЧнинг кумуш медалини қўлга киритди

Хабар берганимиздек, -60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шарофиддин Лутфуллаев беш нафар рақибини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионатининг финалига йўл олган эди.

Ҳамюртимиз ҳал қилувчи баҳсда грузиялик дзюдо устаси Чхвимиани Лухумига қарши татамида кураш олиб борди ва иппон баҳоси билан рақибига мағлуб бўлиб, жаҳон биринчилигининг кумуш медалига эга чиқди. 

Бундан ташқари Лутфуллаев  жаҳон ва Токио Олимпиадаси рейтинги учун 1400 очкони ҳам ўз ҳисобига ёзиб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!