Шарофиддин Лутфуллаев Марокашдаги мусобақада терма жамоамизга дастлабки олтин медални тақдим этди

Токио Олимпиадасига рейтинг очколарини берувчи жорий турнирнинг биринчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланадиган бўлди. Қувонарлиси, мусобақанинг биринчи кунида эркаклар тоифасидаги иккала вазнда ҳам ҳамюртларимиз финалда иштирок этишди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
 
Дастлаб -60 килограмм вазн тоифасида Шарофиддан Лутфуллаев олтин медаль учун кечган баҳсда украиналик Артём Лесиукка қарши курашди. Беллашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқламагач "олтин очко"га мурожаат қилинди. Қўшимча вақтнинг 13-сониясида Лутфуллаев бажарган усул якунда терма жамоамиз учун мусобақадаги дастлабки олтин медални ҳадя қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!