Шартнома узайтирилади! Мессининг янги келишувдаги маоши қанча бўлишини биласизми?

ПСЖ ҳамда Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси клуби билан шартномасини узайтиришга яқин турибди. 

Бир қатор француз нашрларининг хабар беришича, Лео парижликлар билан ҳамкорликни яна бир йилга давом эттиради. Янги келишувга кўра, унинг маоши 40 миллион евро бўлиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, бунга қадар Месси Париж клубидан йиллик 35 миллион евро маош олаётганди. 

Жорий мавсум у ПСЖ сафида 19 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ҳамда 19 та ассистни ўз номига ёздириб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!