Шацких: Бу биз учун ўртоқлик ўйини бўлди
Ўзбекистон Суперлигаси 26-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" баҳси бўлиб ўтди. Мавсум чемпионлари сўнгги турда ўз майдонида 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
"Пахтакор"нинг голларига Холдорхонов ҳамда Черан муаллифлик қилган бўлса, "қалдирғочлар" таркибида Абдураҳмонов, Таира ҳамда Маҳаммаджонов рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Беллашувдан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари матбуот анжумани иштирок этди. Қуйида Максим Шацкихнинг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин:
- Хайрли кеч. Биз учун бу ўртоқлик ўйини бўлди. Чемпионликни ҳал қилиб бўлгандик.
- Агар ушбу беллашув чемпионликни ҳал қилганида, бошқача футболчилар билан бошқача ўйин бўларди. Кўрган бўлсангиз, кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчиларга имкон бердик ва ўзимиз учун маълумотлар олдик.
- Ҳимоячилар эмас, ҳимояда ёмон ўйнаяпмиз. Шу сабабли, кўп гол ўтказиб юбордик.
Фикрлар