Шацких: "Ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз"

Ўзбекистон Суперкубоги баҳси олдидан икки жамоа бош мураббийлари ва футболчилари иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Андижон" бош мураббийи Максим Шацких баҳс олдадан ўз кутилмалари билан ўртоқлашди.

- Ҳар қандай финал баҳси бошқа беллашувлардан ажралиб туради. Ўйин ажойиб муҳитда ўтиши кутилмоқда. Айниқса, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳар доимгидан-да кучлироқ бўлади.

Жамоа ўз кучини кўрсатишга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Сабаби, ушбу баҳс орқали жамоа тарихида янги саҳифа очилади, - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!