Шацкихнинг жамоаси қозоқ клубига йирик ҳисобда ютқазиб қўйди

Ҳамюртимиз Максим Шацких мураббийлар штабида фаолият юритаётган “Ротор” клуби бугун Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Волгоградликларнинг бу сафарги рақиби қўшни Қозоғистоннинг “Ордобаси” клуби бўлди. Ўйин кутилмаганда РПЛ клубининг 3:0 ҳисобидаги йирик мағлубияти билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, "Ротор" 20 турдан сўнг Россия премьер-лигасида 13-ўринда бормоқда.

"Ротор" (Волгоград, Россия) — "Ордабаси" (Чимкент, Қозоғистон) — 0:3 (0:2)

Голлар: Брижиду, 8 - 0:1, Пауло, 44 - 0:2, Механович, 70 - 0:3.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!