Шавкат Мирзиёев ЖЧ-2018 очилиш маросимида иштирок этади

Москвада ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувида иштирок этадиган давлат раҳбарлари номи маълум қилингани хабар берилганди.

Meduza хабарига кўра, рўйхатдан асосан МДҲ ва Лотин Америкаси давлатлари жой олган. Бундан ташқари, унда кўпчилик мамлакатлар томонидан тан олинмаган икки давлат ҳам бор - Абхазия ва Жанубий Осетия.

Шунингдек, хабарда Ўзбекистон номи ҳам келтирилган. Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев ЖЧ-2018 очилиш маросимига ташриф буюриши кутилмоқда. Бу борада давлат раҳбари матбуот хизмати томонидан ҳозирча расмий хабар берилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!