Шавкат Мирзиёев: "Навбаҳор"нинг ишқибозлари Англия, Италия ва Франция футбол фанатларидан сира қолишмайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан суҳбат чоғида вилоят футболи ҳақида фикр билдирди:

"Наманган аҳлининг футболга бўлган ашаддий қизиқишини нафақат мамлакатимизда, балки қўшни давлатларда ҳам яхши билишади.

“Навбаҳор”нинг ишқибозлари Англия, Италия ва Франция футбол фанатларидан сира қолишмайди.

Наманганликлар Одил Аҳмедов каби истеъдодли, ватанпарвар футболчини етиштириб бергани билан ҳар қанча фахрланса арзийди. Ўйлайманки, вилоятнинг шаҳар ва қишлоқларида унинг издошлари яна кўплаб топилади.

“Навбаҳор” футбол клуби базасида “Футбол академияси”ни ташкил этиб, Давлатобод туманини спорт шаҳарчасига айлантирсак, нима дейсизлар?!", - дея таклиф билдирди Шавкат Мирзиёев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
27/09/2021 15:10
Бет ута безлиги борасида пахтакор уйинчи ва рахбарларига хам хеч ким тенглашолмайди