Шавкат Саидов: “Пахтакор” ўзи яратган ҳавфли вазиятини голга айлантирди

 

Олий лига 5-турида “Пахтакор” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилди. Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб “Металлург” устози Шавкат Саидов иштирок этди.

- Бу ўйинда ҳар икки жамоага 3 очко сув ва ҳаводек зарур эди. Шунга яраша тайёргарлик ҳам бўлган эди. Биринчи бўлимда учрашув кескин курашларга бой бўлди. Тўп учун кураш асосан марказда кечди. “Пахтакор” ҳавфли вазият ташкил этди ва гол урди. Биз эса 2 марта яхши имкониятга эга бўлдик. Аммо фойдалана олмадик.

Жамоадаги футболчиларнинг жисмоний ҳолатига ҳеч қандай эътирозим йўқ. Лекин беллашувда техник ва тактик жиҳатдан кўп хатоларга йўл қўйдик. Қанотларимиз жуда бўш ҳаракат қилди. Ҳисоб ҳам шунга яраша кўриниш олди, - дейди Саидов.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!