Шавкат Саломов: "Футболчиларни Суперлигадан Про лигага олиб келиб ўйнатиш осон эмас"
"Бухоро" матбуот хизмати жамоанинг етакчи футболчиси Шавкат Саломов билан клубнинг мавсумга тайёрланиш жараёни билан танишиш мақсадида у билан кичик суҳбат уюштирди.
– Aссалому алайкум Шавкат ака, жамоа сардори сифатида, сиз орқали жамоанинг ички муҳитини билмоқчи эдик, бу ҳақда нималар дея оласиз.
- Aвваламбор ассалому алейкум, ички муҳит ажойиб, юқори жабҳада мавсумга тайёргарлик олиб бориляпти. Яқинда Тошкент шаҳрида ўқув машғулотлатларнинг биринчи босқичини якунлаб қайтиб, эндиликда ўзимизнинг машғулот базамизда иккинчи босқични давом эттиряпмиз. Барчамизнинг мақсадимиз ягона мавсумни юқори нотада ўтказиб, суперлигага йўлланма олиш. Бу борада вилоят ҳокимимиз ва жамоа раҳбарияти бизга максимал даражада кўмак бериб келишяпти.
– Охирги кунларда жамоа атрофида бўлаётган гап-сўзлар ҳақида фикрингиз.
- Нима ҳам дер эдим? Гап-сўзлар олдин ҳам бўлган кейин ҳам бўлаверади (кулади) Мен бир нарсани мухлислардан сўрар эдим, ҳар бир чиққан гап-сўзларга дарров ишониб кетаверишмасин, вақт олий ҳакам, озгина сабр қилишса, ҳақиқат ўз бўйини кўрсатади. Жамоада ички муҳит ажойиб, футболчи сифатида мени ҳамма нарса қаноатлантиряпти. Мураббий масаласига келсак, Даврон ака билан оилавий муаммо бўлиб қолган, бироз муддатга, бу ҳол ҳаммада ҳам рўй беради. 3-4 кун биз билан бирга бўлолмади холос. Лекин мени хурсанд қилган жиҳати, мухлисларининг жамоага бефарқ бўлмаганликлари, Даврон аканинг йўқлигини билиб, ҳар куни десам ёлғон бўлмайди, камида 30-40 киши бўлиб Даврон акани йўқлаб келиб, у кишига нисбатан хавотирларини билдириб туришди. Бир нарсага яна бир бор амин бўлдимки, жамоамиз мухлислари эътиборли ва жамоани жуда ҳам қаттиқ қадрлашади, футболни жуда ҳам севишади, ўз суюклиларини ёлғизлатиб қўйишмайди. Бундай мухлислари бор жамоада, тўп сураётганимдан хурсандман.
– Бу йил янги жамоа тузилди, янги раҳбарият, улар олиб бораётган ишлар ҳақида фикрингиз.
- Мен ўтган сафарги интервьюларимда ҳам буни такидлаб ўтганман, вилоят ҳокимимиз ва у кишининг ёрдамчилари, жамоамизнинг янги раҳбарларига ўз ташаккуримни билдираман фурсатдан фойдаланиб. ПРО лигадан Суперлигага чиқишимиз учун қўлларидан келган барча ишларни биз учун қилишяпти. Шароитларимиз аъло даражада десам муболаға бўлмайди. Раҳбарият яхши иш олиб боряпти, улар вазифани бажара оладиган футболчиларни жамоага олиб келишяпти, ҳали насиб қилса жамоамизни кучайтириш йўлида трансферлар давом этади. Тўғри, бу йўлда уларга ҳам осон эмас футболчиларни Суперлигадан, ПРО лигага келтириб ўйнатиш, сир эмас, бу ерда жуда катта маблағ ҳам сарф бўлади.
Яна бир бор жамоа раҳбарларига катта раҳмат.
– ПРО лигада янги мавсум бошланишига ҳам, сал вақтлар қоляпти, жамоамизнинг имкониятлари хақида икки оғиз.
- Худо хохласа, бошланадиган мавсумда суперлига йўлланмасини олиш учун курашамиз, бунга кучимиз ҳам, иқтидоримиз ҳам етади деб ўйлайман. Жамоамиз бир катта оилага айланиб бўлган, бир мушт бўлиб охиригача биргаликда курашамиз. Фурсатдан фойдаланиб яна бир бор жамоамиз раҳбарларига ва жонажон мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Фикрлар