Шахин "Боруссия" "Бавария"ни енгишига ишонмоқда

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Нури Шахин Бундеслиганинг 11-туридан ўрин олган “Бавария”га қарши баҳсни интизорлик билан кутмоқда. Туркиялик футболчининг сўзларига кўра ушбу ўйин унинг жамоасига бир қатор муваффақиятсизликлардан сўнг ўз мулислари олдида юзларини ёруғ қилиб олишлари учун яхши имконият.

“Бавария” билан ўйнашимиз жуда яхши. Бу каби ўйинларда кўп нарсаларни ўзгартириш ва яна аввалги ҳолатга қайтиш имконияти бор. Балким ушбу баҳс биз учун айни вақтда бўлаётгандир. Мухлисларимиз мавсум бошида биздан кўп нарса кутишганди. Шанба куни ҳам улар бизга ишонишади ва бу бизга мадад бўлиши мумкин. Шунинг учун биз “Бавария”ни таслим этиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз”, - дейди Шахин.

Эслатиб ўтамиз, “Боруссия”Д ҳамда “Бавария” жамоалари ўртасидаги баҳс 4 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!