Шахмат. Бугун Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенга қарши дона суради

  • 19 Jan 10:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Chess
CHERY AUTO

Шу кунларда Нидерландияда шахмат бўйича “Tata Steel Chess-2023” халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили Нодирбек Абдусатторов (2713) “Мастерс” ва Жавоҳир Синдоров (2654) “Челленжер” гуруҳларида иштирок этишмоқда.

Tecno

МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, Бугун шахматчилар нуфузли турнирда навбатдаги тур беллашувларида дона суришади. “Мастерс” гуруҳининг 5-турида Нодирбек Абдусатторов норвегиялик таниқли гроссмейстер Магнус Карлсенга (2859), “Челленжер” гуруҳининг 6-турида Жавоҳир Синдоров бразилиялик Луис Паоло Супига (2608) баҳс олиб боради.

Айни пайтда Абдусатторов 4 турдан сўнг ўз гуруҳида 3 очко билан иккинчи, Синдоров эса 5 турдан сўнг 3.5 очко билан иккинчи поғонада кетмоқда. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бўлажак беллашувлар олдидан ҳамюртларимизга омад тилайди.

Comments

You must be logged in to commet!