Шахмат. Малдивдаги халқаро мусобақада ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этишди

Жорий йилнинг 13-24 июнь кунлари Малдив давлати Укулхас оролида ўтказилган шахмат мусобакасида хамюртларимиз ватанимиз шарафини химоя килишди. Шахмат турининг рапид йуналишида 14 ёшгача киз болалар ўртасида Афруза Хамдамова 16 ёшгача бўлган киз болалар ўртасида Умида Омонова 1-ўринни қўлга киритдилар.

10 ёшгача бўлган қиз болалар ўртасида Мохинур Хикматхонова 12 ёшгача ўсмирлар ўртасида Хумоюн Бекмуродов 16 ёшгача булган ўсмирлар ўртасида Мухиддин Мадаминов ва 10 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Абдумажид Ботиралиев кумуш медал сохиблари бўлишди.

2_13

3_7

8 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Иброхим Жуманазаров ва Нилуфар Мухиддинова бронза медали сохиблари бўлишди.

Шахмат турининг классика йуналишида 10 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Абдумажид Ботиралиев 14 ёшгача бўлган қиз болалар ўртасида Афруза Хамдамова ва 16 ёшгача бўлган қиз болалар ўртасида Умида Омонова биринчи ўрин сохиблари бўлишди.

4_5

5_9

16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Мухиддин Мадаминов ва 8 ёшгача бўлган киз болалар ўртасида Нилуфар Мухиддинова кумуш медал сохиблари бўлишди.

8 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Иброхим Жуманазаров ва 14 ёшгача бўлган қиз болалар ўртасида Нозимахон Ортикова бронза медали сохиблари бўлишди.

Шахмат турининг блиц йуналишида 10 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Абдумажид Ботиралиев 12 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Хумоюн Бекмуродов 14 ёшгача қиз болалар ўртасида Афруза Хамдамова ва 16 ёшгача бўлган қиз болалар ўртасида Умида Омонова фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди.

6_8

7_5

8 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Иброхим Жуманазаров 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Мухиддин Мадаминов ва 18 ёшгача бўлган қиз болалар ўртасида Оксана Слапогузова кумуш медал сохиблари бўлишди.

8 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Акбаршох Ачилов бронза медали сохибига айланди.

9_2

10_3

Шундай килиб терма жамоамиз 10 та олтин 8 та кумуш ва 5 та бронза медаллари билан умумхисобда фахрли 2-урин бўлди. Биринчи ўринни Хиндистон терма жамоаси эгаллади. Хиндистон терма жамоасида 13 та олтин 10 та кумуш ва 6 та бронза медаллари бор.

Кучли учликни Козоғистон терма жамоаси якунлаб берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!