Шахмат. Нодирбек Абдусатторов Туркияда 2 та медаль қўлга киритди

Тезкор шахмат бўйича энг ёш жаҳон чемпиони, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов Туркиянинг Анқара шаҳрида бўлиб ўтган шахмат мусобақасида муносиб иштирок этди.

Туркия суперлигаси мусобақасида шахматчилар жамоаларга бўлинган ҳолда 13 раунд ўзаро баҳс олиб борди. Абдусатторов “Турк ҳаво йўллари” спорт клуби таркибида дона сурди ва ҳамюртимизнинг жамоаси суперлига якунига кўра, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, Нодирбек лига якунида 9 очко жамғариб иккинчи доскада шахсий натижа бўйича олтин медаль соҳиби бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!