Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси АҚШга, аёллар Ҳиндистонга қарши ўйнайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ҳал қилувчи паллага кирмоқда. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 14 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва 9-турда АҚШга қарши баҳс олиб боради.

АҚШ таркибида Фабиано Каруана, Уэсли Со, Левон Аронян ва Ҳанс Ниманн каби таниқли гроссмейстерлар бор. Шунга қарамай, америкаликлар мусобақада очко йўқотиб улгурган ва ҳозирда 13 очко билан Ўзбекистонни таъқиб қилмоқда.

Бугун пешқадамлик учун курашаётган жамоаларнинг барчаси жиддий синовдан ўтади. Германия Ҳиндистон билан, Хитой Франция билан, Озарбайжон эса Арманистон билан баҳс олиб боради.

Шу сабабли 9-тур якунларига кўра турнир жадвалидаги юқори ўринларда сезиларли ўзгаришлар юз бериши мумкин.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам мусобақани муваффақиятли давом эттирмоқда. Нидерландия устидан 3:1 ҳисобидаги ғалаба вакилаларимизни 13 очко билан 6-ўринга олиб чиқди.

9-турда қизларимиз амалдаги чемпион Ҳиндистонга қарши ўйнайди. Ҳиндистон ҳам 13 очкога эга.

Бундан ташқари, Хитой — Арманистон ва Қозоғистон — Мўғулистон учрашувлари ҳам юқори ўринлар учун курашда муҳим аҳамият касб этади. Ҳиндистон устидан ғалаба қозониш Ўзбекистон аёллар терм

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!