Шахмат олимпиадаси. Йигитларимиз мезбонлар билан дуранг ўйнашди, қизларимизда яна ишончли ғалаба

Айни кунларда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида давом этаётган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида терма жамоамиз муносиб иштирок этмоқда.

Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси биринчи бўлиб ўз ўйинини якунлади.

Бу сафар биринчи рақамли шахматчимиз Нилуфар Ёқуббоева дам олди, унинг ўрнига Афруза Ҳамдамова дона сурди ҳамда ғалаба қозонди. Қолган спортчиларимиз — Умида Омонова, Мафтуна Бобомуродова ва Маржона Маликова ҳам ўз партияларини ғалаба билан якунлашди.

Якуний ҳисоб: Ўзбекистон — Шотландия — 4:0.

6-турда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси кучли рақиб Ҳиндистон эркаклар терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган баҳсда вакилларимиз ҳиндистонлик рақиблари билан дуранг қайд этишди.

Жаҳонгир Воҳидов ғалаба, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Ёқуббоев дуранг қайд этди, афсуски Нодирбек Абдусатторов мағлубиятга учради.

Якуний ҳисоб: Ўзбекистон — Ҳиндистон — 2:2.

Шу тариқа, 6-турдан сўнг Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 4 ғалаба ва икки дуранг билан кучли бешликда боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Kamoliddin Bozarov
03/08/2022 20:39
Juda zo'r uynashyapti. Keyingi o'yinlarda g'alaba qozonishini tilayman.
Anvar Abduazizov
04/08/2022 00:19
Ilohim hech bo'lmaganda 3 o‘rini bo‘lsa ham olsinda. OMIN