Шахмат. Ўсмирларимиз жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллашди!

14–24 сентябрь кунлари Польша пойтахти Варшава шаҳрида карлар ўртасида шахмат бўйича жамоавий жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада жами 5 та мамлакатдан энг кучли шахматчилар иштирок этди. Якунда эса Ўзбекистон кар ўсмирлар терма жамоаси фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Мусобақада терма жамоамиз шарафини Камрон Давронбеков, Абдулазиз Баҳодиров ҳамда Азамат Шониёзов ҳимоя қилди.

Ўсмирларимиз жуфтликда қуйида натижани қўлга киритишди:

Ўзбекистон   1.0 – 1.0   Украина 1

Қозоғистон   1.0 – 1.0   Ўзбекистон

Ўзбекистон   0.0 – 2.0   Эрон

Украина 2   0.5 – 1.5    Ўзбекистон

Украина 1   1.0 – 1.0    Ўзбекистон

Ўзбекистон  1.5 – 0.5    Қозоғистон

Эрон     1.5 – 0.5    Ўзбекистон

Ўзбекистон   1.5 – 0.5   Украина 2

Нуфузли мусобақада муваффақиятли иштирок этган терма жамоамиз аъзолари Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!