Шахмат. Ўзбекистон тарихда илк бор йигирматаликка кирди

Бундан роппа-роса бир йил олдин мамлакатимиз жаҳон рейтингида 31-ўринни эгаллаб турган эди. 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4954-сонли қарори билан тасдиқланган шахматни ривожлантириш давлат дастурига кўра, Ўзбекистоннинг шахмат бўйича жаҳон рейтингидаги ўрнини мустаҳкамлаш ва 2025 йилгача кучли ўнталикка кириш вазифаси белгиланган эди. 2022 йилги натижалар эса 19-ўринга кўтарилиш учун замин яратди.

Дунё рейтингини мос равишда АҚШ, Россия ва Хитой давлатлари бошқариб боришмоқда. Рейтингда Ўзбекистон дунё шахматида ўз ўрнига ва натижасига эга бўлган Грузия, Сербия, Эрон, Италия, Болгария, Руминия, Куба, Туркия каби давлатлардан юқори поғонани банд қилиб турибди.

Қуйида жаҳон рейтингининг ҳозирги ҳолати билан танишинг:

photo_2022-07-16_18-12-47

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!