Шахмат. Тошкентда Георгий Агзамов хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир бошланди

Бугун пойтахтимизда Ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишлаб XVII халқаро шахмат турнири старт олди. 

Халқаро шахмат академияси мезбонлигида ўтаётган мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Унда дунёнинг 19 та давлатидан жами 251 нафар шахматчи иштирок этмоқда. 

Турнир швейтсарча тизим (10 тур) бўйича иккита гуруҳда ўтказилди: А асосий гуруҳида – 2000 ва ундан юқори рейтингли шахматчилар, Б гуруҳида – рейтинги 1999 ва ундан паст бўлган шахматчилар иштирок этиди. 

Мусобақа натижалари chess.results.com сайти орқали эълон қилиниб борилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!