Шахмат: Умида Омонова блиц йўналишида Осиё чемпионига айланди

Айни кунларда БААнинг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Мусобақада 41 та давлатдан 650 нафар шахматчилар иштирок этмоқда. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Умида Омонова блитс йўналишида 1-ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз Даврон Шарипов 2-ўринни эгаллаган бўлса, Маликахон Жумаева ва Ҳуснорахон Ҳуснитдиновалар 3-ўрин соҳибига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!