Шахрам Ғиёсов Осиё чемпионлигини қўлга киритди

Бугун Бокс бўйича Осиё чемпионатининг сўнгги финал баҳслари бўлиб ўтмоқда. Кечки дастурдаги жанглар ҳамюртимиз Шахрам Ғиёсов ҳамда қозоғистонлик Аблайхан Жуссупов ўртасидаги баҳс билан бошлаб берилди.

69 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган икки қўшни мамлакат вакиллари Осиё чемпионлигини қўлга киритиш учун кураш олиб бордилар.

Уч раунд давом этган ушбу қарама-қаршилик ўз вазн тоифасида қитъадаги тенгсиз боксчи ҳисобланган Шахрам Ғиёсовнинг соф ғалабаси билан якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!