Шахрам Ғиёсов WSB 4-турининг энг яхши боксчиси!


Хабарингиз бор, 17-18 март кунлари Бутунжаҳон бокс сериялари VII мавсум гуруҳ босқичи навбатдаги жанглари ўтказилди.

Мазкур жанглардан сўнг “А” гуруҳида “Colombia Heroicos” жамоаси 4-турни ҳам ўз фойдасига ҳал қилиб, кейинги босқич масаласини ҳал қилган бўлса, “С” гуруҳида “Astana Arlans” шундай натижа қайд этди плеф-офф йўлланмасига эга бўлди.

Анъанага кўра, WSB бўлиб ўтган 4-тур жангларидан сўнг расмий твиттер саҳифасида сўровнома ўтказиб, энг яхши боксчи номини аниқлади.

Сўровномадан “Colombia Heroicos” жамоаси аъзоси Паласио Каррилло (81 кг), “Astana Arlans” аъзоси Зафир Сафиуллин (60 кг) ва Uzbek Tigers аъзоси Шахрам Ғиёсов (69 кг) ўрин олди. Сўровнома якунларига кўра, ҳамюртимиз жами берилган овозларнинг 87%ини қўлга киритиб, ғолиб чиқди.

Шахрам ушбу жангда "China Dragons" жамоаси аъзоси Луи Вейга умуман имконият қолдирмай, 3:0 ҳисобида зафар қучган эди.

Shakhram_Giyasov

Кейинги ўринларда Паласио Каррилло 7%, ва Зафир Сафиуллин 6% овоз тўплашга эришди.

Эслатиб ўтамиз, “Uzbek Tigers” жамоаси “С” гуруҳида 6 очко билан “Astana Arlans”дан (12) кейин иккинчи ўринда бормоқда. Ўзбек жамоаси кейинги жангни 1 апрель куни Қозоғистон жамоасига қарши Тошкентда ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!