Шахром Самиев: "Ижобий натижага эришиш учун ҳамма нарсани қиламиз"
Олдин хабар бериб ўтганимиздек, "Андижон" жамоаси легионери Шахром Самиев Тожикистон терма жамоаси сафида Малайзияда “Merdeka Cup-2024” халқаро мини мусобақасида иштирок этмоқда.
Ярим финалдан бошланган турнирда тожикистонликлар Ливанга 1:0 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Эртага эса Куала-Лумпурдаги “Букит Жалил” стадионида 3-ўрин учун Самиев ва унинг жамоаси Филиппинга қарши майдонга тушишади.
Бугун учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи билан бирга “Андижон” ҳужумчиси Шахром Самиев ҳам иштирок этди ва қуйидагича фикр билдириб ўтди:
"Эртанги учрашувда биз фақат ғалаба қозониш учун ўйнаймиз. Шунинг учун бу учрашувга жиддий қараяпмиз. Филиппин терма жамоаси ФИФА рейтингида биздан пастроқда жойлашган бўлса-да, рақибимиз анча малакали ҳамда тажрибали. Уларнинг кўплаб футболчилари Европада тўп суришади. Бизни қийин ўйин кутаётганини тушуниб турибмиз. Аммо ўз ўйинимизни кўрсатиш ва ижобий натижага эришиш учун ҳамма нарсани қиламиз", - дейди Самиев.
"Андижон" матбуот хизмати.
Фикрлар