“Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” клуби “Шахтер” клуби ярим ҳимоячиси Фреднинг трансфери ҳақида музокаралар олиб боришмоқда.

Англия клублари бразилиялик хавбек учун 60 миллион евро таклиф қилишган, бироқ “кончилар” 25 ёшли футболчи учун 70 миллион талаб қилишмоқда.

Маълумот учун, ПСЖ ҳам Фредга катта қизиқиш билдирмоқда, аммо молиявий фэйр-плей сабабли жамоа ўйинчи учун 40 миллион евро таклиф қилишган.

Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, Фред “Манчестер Юнайтед”га ўтишга яқин турибди ва кейинги ҳафта тиббий кўригдан ўтиши мумкин.